
Эҳтиёжманд оилаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, ўзгалар қаровига муҳтож кишиларни йўқлаш халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенгликнинг намунасидир.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари Ангор туманининг “Марказ” ва “Карвон” маҳалларидаги бир нечта эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида моддий-маънавий кўмак кўрсатилмоқда.

Эҳтиёжманд оила вакилларининг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида ишлов берилмаган томорқа ер майдонлари экин экишга тайёрланиб, жами 120 кг уруғлик картошка еткиздириб берилди ҳамда мевали дарахт кўчатлари ҳам ерга қадалди.
Шунингдек, 4 та кам таъминланган, ногиронлиги бор оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Ташриф давомида хонадон эгаларининг муаммо ва таклифлари тингланди.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тадбирларни давом эттирмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси