СПОРТ

Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси муддати ўзгарди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2020-йилги Мусобақаларни ўтказиш Регламентида ёзги трансфер ойнаси 6 – 31 июл саналари оралиғи этиб белгиланган эди.

Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли миллий чемпионат учрашувларида қисқа танаффус юзага келди. Бу эса ўз навбатида мавсум тақвимига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2020-йилги ёзги трансферлар ойнаси муддатини август ойига кўчиришни энг мақбул вариант, дея ҳисоблайди.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси муддатини 10-31 август саналари оралиғига кўчирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan