ЖАМИЯТ

Сурхондарёда ҳуқуқбузарликнинг 78 фоизига ишсиз ёшлар сабабчи

Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг видеоконференсалоқа тарзидаги мажлисида Сурхондарё вилоятида олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар асосан таълим муассасаларидагина ташкил этилиб, 18-30 ёшгача бўлган ёшларни мазкур жараёнга жалб қилиш, маҳаллалар ва оилаларга ушбу йўналишдаги ишларни олиб қириш ишлари қониқарсиз аҳволдалиги таъкидланди. Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар ойда туманлар ва тармоқлар кесимида вилоят ҳокимлигига батафсил маълумот киритиш ҳамда маълумотларни умумлаштириб, мониторингини юритиши тизими йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари, етарли даражада профилактик чора-тадбирлар олиб борилмаганлиги оқибатида 2019-йилда 17-30 ёшгача бўлган ёшлар томонидан 28474 та ҳуқуқбузарлик содир этилиб, бу кўрсаткич 2018-йилга нисбатан 71 фоизга ошган. Эътиборлиси, 78 фоиз ҳуқуқбузарликка айнан бандлиги таъминланмаган ёшлар қўл урган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan