ДУНЁ ЎЗБЕКИСТОН

Германия ташқи сиёсат стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда.

Германия ташқи сиёсат стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги шерикларини 85 дан 60 тага қисқартирмоқда.

 

Идора раҳбари Герд Мюллернинг таъкидлашича, вазирлик томонидан рўйхатдан ўчирилган айрим давлатлар «шу даражада тараққий этганки, эндиликда кўмакка муҳтож эмас». Бошқа давлатларда эса Германиянинг ёрдами «бошқа давлатлар фонида» шунчаки кўринмай қолмоқда.

 

Марказий Осиёда Германия фақатгина Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиради.

 

Туркманистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик тўлиқ тўхтатилмоқда. Тожикистон ва Қирғизистон билан фаолият эса мавжуд битимлар доирасидагина давом эттирилади. Шу билан бирга, ушбу лойиҳалар муддати узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Германия молия вазирлигининг ушбу қарори немис депутатларининг танқидига учраган. Бундестагнинг «Германия – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раҳбари, депутат Манфред Грунд ушбу қарор бўйича ўзининг ҳайратини яширмаган ва минтақадаги кўпгина масалаларни фақатгина Ўзбекистон билан ҳал этиш мумкин эмаслигини, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари иштироки ҳам муҳимлигини айтган.

 

Грунд фикрича, Германия ўзининг бу «кетиши» билан «молиявий ва технологик туйнукларни қолдирмоқда ва уларни бажонидил бошқалар, мисол учун, Хитой тез орада тўлдириши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan