ЎЗБЕКИСТОН

Пиёдалар ва велосипед йўлкалари лойиҳалашга оид талаблар белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан ШНҚ 2.07.06-23 «Шаҳар кўча-йўллари. Пиёда минтақалари 2-қисм» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 327, 17.01.2025-й) ҳисобга олинди.

Ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида шаҳар кўча-йўлларида пиёда минтақаларини (пиёдалар ва велосипед йўлкалари) лойиҳалашга оид талаблар белгиланган.

Хусусан, пиёда йўлкаларини лойиҳалашда қуйидаги кўрсаткичларни инобатга олиш керак:

  • пиёдалар ҳаракати учун қулайлик;
  • тўсиқсиз ҳаракатни таъминлаш;
  • йўлканинг тозалиги ва хавфсизлиги;
  • коммунал тўсиқлар бўлмаслиги.

Шаҳар кўча-йўлларида пиёдалар ўтиш жойларини лойиҳалашда пиёдалар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракат хавфсизлиги, ҳаракат қулайлиги, транспорт тизимини истиқболли ривожланиши ҳисобга олиниши лозим.

Бундан ташқари, велосипед йўлкаларини лойиҳалашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

  • велосипед йўлкасининг режасига мувофиқ бўлиши;
  • рампаларнинг максимал қиялиги 80% дан ошмаслиги;
  • махсус йўл белгиларига мувофиқ бўлиши.

Шунингдек, велосипед йўлкасини тартибга солишда велосипедчиларни автомобилдан ажратиш ва велосипедда ҳаракатланиш хавфсизлиги ҳамда қулайлигини ошириш ҳисобга олиниши зарур.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan