«Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган 2025 йил лойиҳалари тақвими эълон қилинди.

- Январь ойида 2024-2025 ўқув йили учун «Менинг мактабим» лойиҳаси бўлиб ўтади.
Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади. Лойиҳанинг 2025-2026 ўқув йили учун мавсуми октябрь ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10 октябрда, овоз бериш эса 21-30 октябрь кунлари бўлади.
- «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми февраль-март ойларига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-20 февралда, овоз бериш эса 11-20 март оралиғида бўлади.
Лойиҳанинг 2-мавсуми июль-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июлдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.
- «Менинг боғим» лойиҳаси апрель ойида ўтказилади.
1-10 апрелда лойиҳаларни киритиш, 21-30 апрелда эса овоз бериш бўлиб ўтади.
- «Менинг боғчам» лойиҳаси июнь ойида ўтказилади.
Лойиҳалар учун овоз бериш жараёни 1-10 июнь кунларига белгиланган.