ДУНЁ

НАТО Болтиқ денгизидаги сувости инфратузилмасини қўриқлашга 10 га яқин кема юборади

Эрон жорий ҳафта охирида Болтиқ денгизидаги муҳим аҳамиятга эга объектларни ўнга яқин кема ёрдамида қўриқлашга киришади, деб хабар бермоқда Yle.

«НАТО ҳозирда Болтиқ денгизида хизмат қилаётган, шунингдек, бевосита НАТО давлатлари томонидан жўнатилган кемаларни юборади. Умумий ҳисобда уларнинг сони ўнга яқинлашади ва кемалар апрелга қадар денгизда қолади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кемалар энергия ва маълумотларни узатишга мўлжалланган кабеллар атрофида жойлаштирилади. Улар асосан тийиб турувчи омил сифатида ҳаракат қилади. Таъкидланишича, НАТО халқаро сувларда бошқа давлатларнинг кемалари ҳаракатини блоклаб қўя олмайди.

Бундан ташқари, Фин кўрфази олдингидек Эстония ва Финландия кемалари томонидан қўриқланади.

Декабр охирида НАТО Болтиқ денгизидаги ҳарбий иштирокини кучайтиришини маълум қилганди. Бунга Эстония ва Финландия ўртасидаги Estlink 2 сувости электр кабелига зарар етказилгани сабаб бўлган.

Ҳонгконг байроғи остида сузувчи Xin Xin Tiang 2 кемаси узилиш содир бўлган жой яқинида пайқалган. Yle медиа-компаниясининг маълумотларига кўра, яна бир кема — Estlink 2 кабели ҳудудида Кук ороллари байроғи остида Санкт-Петербургдан Мисрга йўл олган ва ҳодиса аниқланганда сезиларли даражада секинлашган Eagle S. 26 декабр куни эса Fingrid оператори Estlink 2 электр кабели бир неча ой давомида ишламаслигини хабар қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan