ДУНЁ

Шимолий Корея товушдан 12 карра тез баллистик ракетани учирди

Шимолий Корея янги гипертовушли баллистик ракета синовини муваффақиятли ўтказди. КХДР марказий телеграф агентлиги берган хабарга кўра, мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ракета синовини видеоалоқа орқали кузатган.

«Гипертовушли ракета тизими Тинч океани минтақасида давлатимиз хавфсизлигига таҳдид солишга уринган исталган рақибни ишончли тийиб тура олади», — дейилади хабарда.

Пхенян тарқатган маълумотда айтилишича, товушдан 12 карра тез ракета 1 500 километргача учиб борган.

Аввалроқ Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР пойтахти зонасидан ракетага старт берилгани ва у 1 100 километр учиб, Япон денгизига тушгани ҳақида хабар беришганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan