
Тошкент шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон профессионаллар церийаси халқаро турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларидан энг кучли полвонлар куч синашди.
Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган полвонлар қаторида сурхондарёлик курашчилар ҳам қуйидаги вазн тоифаларида фахрли ўринларни қўлга киритишди:
+100 кг вазн тоифасида (эркаклар ўртасида);
1-ўрин — Муҳсин Ҳисомиддинов.
100 кг вазн тоифасида (эркаклар ўртасида);
1-ўрин — Шермуҳаммад Жандриев.
+87 кг вазн тоифасида (аёллар ўртасида);
1-ўрин — Юлдуз Муҳаммадиева.
63 кг вазн тоифасида (аёллар ўртасида);
2-ўрин — Комила Қаҳҳорова.
100 кг вазн тоифасида (эркаклар ўртасида);
3-ўрин — Муҳаммадкарим Хуррамов.
+100 кг вазн тоифасида (эркаклар ўртасида);
3-ўрин — Жамшид Маматраҳимов.