СПОРТ

Ўзбекистонлик каноечи 3 йилга мусобақалардан четлатилди

Ҳолмуродов ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларининг жуфтлик баҳсларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган эди.

Каноечи Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (Тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спортчи анализида мавжудлиги)ни бузганлиги сабабли Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига асосан 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Қайд этилишича, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс муддат тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.

Маълумот учун, Ҳолмуродов ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларининг жуфтлик баҳсларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.

Мураббийнинг маълум қилишича, бу чеклов унинг аввалги мусобақалардаги натижасига таъсир қилмайди. У Осиё ўйинларида олган олтин медали учун ойлик олишда давом этади. Ҳозир машғулотларда ҳам қатнашяпти. Лекин мусобақаларга чиқолмайди.

Шунингдек, мураббий спортчи мазкур моддани муолажа вақтида билмасдан қабул қилганини тан олганини маълум қилган.

“Унга 4 йил беришмоқчи эди, муолажа қилгани учун 3 йил беришди”, дейди мураббий.
Маълум бўлишича, спортчи айни допинг сабабли Ўзбекистонда ўтган 2024-йилги жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan