Италиялик таниқли журналист Никола Скира берган маълумотга кўра, «Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан келишвуга эришган. Унга кўра, футболчи Каталония клубида йилига 12 млн евро маош олади. Тез орада «Барселона» «Интер» билан ҳам келишиб олиши кутилмоқда.
Трансфер «90 млн евро + футболчи» кўринишида амалга ошиши тахмин қилинмоқда.