СПОРТ

9 та ўзгариш?! «Челси» AПЛга «ғалати» таклиф билан чиқди

«Челси» клуби Aнглия Премер-Лигаси раҳбариятига ноодатий таклиф билан чиқди, дея ёзмоқда Тҳе Телеграпҳ.

Манбанинг хабар қилишича, «Челси» клуби футбол ташкилотидан мавсум якунига қадар ўйин давомида 9та ўзгаришга рухсат берилишини сўраб мурожаат қилган.

Бунинг сабаби сифатида узоқ танаффусдан кейин футболчиларнинг ўйин ва машғулотларда турли жароҳатларга мойил бўлиши ва коронавирус юқтириб олиш хавфи келтирилган. AПЛ раҳбарияти бу борада ҳали жавоб қайтаргани йўқ.

Маълумот учун, май ойи бошида ФИФA мавсум якунигача футбол учрашувларида 5тадан ўзгариш қилишга рухсат берганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan