МАДАНИЯТ

Ўзбекистон санъат усталари Италияда концерт берди

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг оркестри ва хонандалари Италиянинг Рим ва Виарежжио шаҳарларида гала-концерт ўтказишди.

Тадбирда 100га яқин санъат усталари иштирок этишди. Концертга маҳаллий аҳоли ҳамда Италияда яшовчи ўзбекистонликлар таклиф қилинди.

Айни дамда Италиянинг «Кальяри» жамоасида тўп сураётган Элдор Шомуродов ҳам концертга ташриф буюрди, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan