ЎЗБЕКИСТОН

Дам олиш кунлари қор қоғиши ва ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республика шимолида эртага 7-декабрь куни баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кечалари асосан -3…+2, кундуз кунлари +2…+7, шимолда кечалари -3…-8, кундуз кунлари -2…+3 даража бўлади.8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.Ҳаво ҳарорати 8 декабрда кечаси ва кундузи 0…-5, шимолда кечаси -5…-10, кундузи -2…-7 даражани ташкил этади. 8 декабрда республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади.

Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жйларга туман тушади.Пойтахтда 6-7 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан -1…+1, кундуз кунлари +2…+5 даража бўлади.8 декабрда кучсиз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва кундузи -2…-4 даража бўлади.Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари -5…-10, (Тошкентда -6…-8), шимолда -13…-18 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳарорат деярли ўзгармайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan