ЖАМИЯТ

«Конституция ва ёшлар: ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Жорий йил 06 декабрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «Конституция ва ёшлар: ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбир мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилди.

Унда Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси, Прокуратура ва ўқитувчи-талабалар қатнашди. Шунингдек вилоятдан сайланган сенаторлар ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари ҳам таклиф этилиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

Мазкур тадбирда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, хусусан конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек маърузачилар томонидан талабаларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг давлат ва халқ ўртасидаги мустаҳкам роли, унинг ҳаётимиздаги ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида ҳам сўзлаб берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan