Санкт-Петербургда МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг 89-мажлиси бўлиб ўтди
Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистондан делегациялар иштирок этди.
Йиғилишда МДҲ давлатларининг ташқи чегараларидаги вазият ва унинг ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинди. Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг 2024 йилдаги фаолияти якунлари тасдиқланди ва 2025 йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.