ДУНЁ

Ўттиз йил қамоқда айбсиз ўтирган маҳбусга 13 млн доллар берилди

Бегуноҳ америкалик қарийб 30 йил қамоқда ўтирди ва 13 миллион доллар товон пули олди, деб хабар беради AP.

Жорий ойда Массачусетс штатида яшовчи 64 ёшли Майкл Салливан ниҳоят оқланди ва панжара ортида ўтказган йиллари учун йирик товон пули олди. У 1986 йилдан 2013 йилгача қамоқда эди. Ҳакамлар ҳайъати уни 1986 йилда фуқаро Вилфред МакГратга қилинган ҳалокатли ҳужумда айбсиз деб топди.

Суд собиқ маҳкумга 13 миллион доллар ажратди, лекин штат қонунчилиги иш бўйича максимал товон миқдорини 1 миллион доллар билан чеклаб қўйганди.

Адолатга эришган Салливаннинг айтишича, қамоқда ўтирган вақтида онаси ва тўрт ака-укасини ва  бўлажак турмуш ўртоғини йўқотган, ўзи эса бошқа маҳбусларнинг бир неча ҳужумлари қурбони бўлган. Озод бўлгач, у мослашишда қийинчиликларга дуч келди ва малака ва тажриба етишмаслиги туфайли иш топа олмади.

Молиявий товон пулига қарамай, Салливан ҳаётида жиддий ўзгаришларни кутмаслигини айтди. У пулни жиянларига ёрдам бериш учун ишлатишни режалаштирмоқда, шунингдек, махсус тиббий терапиядан ўтишга ва ҳаётини яхшилаш учун ўқишга қайтишга умид қилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan