ЎЗБЕКИСТОН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ МАЗМУН – МОҲИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.

Конституция (лотинча Conctitution-тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколатларини ҳамда шакллантирилиши тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

“Конституция” – атамаси Қадимги Римда маълум бўлган (Император Конституцияси аталган Қонун).

Амир Темур “Тузуклари” Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳажжат хусусиятига эга бўлган.

Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Суғдиёна, Қорахонийлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган.

Асосий Қомусимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тажрибасини ҳисобга олган ҳолда яратилган.

Конституцияни яратиш йўлидашги биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидир. (1989 йил 21 октябрь)

Конституциявий комиссия томонидан 1992 йил 6 декабрда Конституция лойиҳасини охирги маротаба муҳокама қилинган.

Бунда Конституция лойиҳаси БМТ, ЕХҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби демократик давлатлар мутахассисларининг экспертизасидан ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида моддама-модда муҳокама қилиниб, 1992 йил 8 декабрь куни Бош Қомусимиз қабул қилнди. Шу кундан эътиборан 8 декабрь – умумхалқ байрами деб эълон қилинди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси умумхалқ овоз бериш орқали янги таҳрирда қабул қилиди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эскисидан асосий фарқли жиҳатларидан бири бу шубҳасиз унинг ҳажмида бўлиб, эски Конституцияда 6 бўлим, 26 боб ва 128 та модда мавжуд бўлса, янги таҳрирдаги Конституциясида эса 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир.

Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади.

Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг [ОКОЗ:

55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга деб белгилаб берилган.

Хулоса қилиб айтганда, янги Конституция давлатимизнинг тинчлигига ва иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда шу орқали халқ фаровонлигига эришиш учун беқиёс хизмат қила олади.

ЎКТАМ МАМАДИЕВ, Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan