
Озарбайжоннинг 2025 йилги давлат бюджетида мудофаа ва хавфсизликни таъминлашга сарфланадиган харажатлар ошади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Давлат бюджети лойиҳасида келгуси йилда мудофаа ва хавфсизликни таъминлашга 8 миллиард 396 миллион манат (қарийб 5 млрд АҚШ доллари) ажратилиши кўрсатилган.
Ушбу харажатларни молиялаштириш Озарбайжон Давлат нефть жамғармасидан давлат бюджетига ўтказмаларни 1 миллиард 700 миллион манатга ошириш ҳисобига таъминланади.
2025 йилга мўлжалланган харажатлар таркибига қуролли кучлар учун 2 миллиард 665,2 миллион, миллий хавфсизлик учун 467 миллион 917 минг, чегара хизматига 540 миллион 314 минг манат ажратилган. Шунингдек, мудофаа ва миллий хавфсизлик соҳасига оид бошқа тадбирлар учун 4 миллиард 717,4 миллион манат маблағ ажратилган.