ЖАМИЯТ

Алимент тўловчи қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган

Жорий йилнинг 18.11.2024 куни “Telegram” интернет ижтимоий тармоғи орқали Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Ҳадича Қурбонованинг алимент ундируви юзасидан йўллаган мурожаати Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Фуқарлик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ғ.Норовдан ундирувчи, яъни Ҳ.Қурбонованинг фойдасига бир нафар вояга этмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сариосиё туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари даврида алимент тўловчининг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган ва қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган.

Бундан ташқари қарздорнинг ижро ҳужжатида қайд этилган яшаш манзили кўздан кечирилганда қарздор йўқлиги ва ҳозирда аниқ қаерда эканлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги сабабли 19.08.2021 йилда давлат ижрочисининг қарори асосида қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мурожаатни ўрганиш давомида қарздорнинг яқин қариндошлари ҳисобидан 18.11.2024 йилда 1.020.000 сўм алимент қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan