СИЁСАТ

Сурхондарёда сайловларда фаоллик юқори – фуқаролар юрт келажаги учун овоз бермоқда

Сурхондарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар қизғин давом этмоқда. Ҳудуд бўйича жами 865 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари ташкил этилган бўлиб, сайловчилар ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланишга катта қизиқиш билан ёндашмоқда.

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да жойлашган сайлов участкасида ҳам турли ёшдаги сайловчилар — нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари эрта тонгдан бошлаб сиёсий жараёнда қатнашди. Улар ўзи муносиб деб билган номзодлар учун овоз бериб, мамлакатнинг ривожига ҳисса қўшишга интилмоқда.

Сайлов жараёнлари давом этар экан, вилоятдаги сайлов участкаларида фаоллик юқори даражада экани кузатилмоқда. Барча фуқароларни юрт тақдири ва келажаги учун ўз фикрини билдиришга чорлаймиз! Ҳар бир овоз муҳим!

Фуқаролик масъулиятини намоён этиб, сайловларда фаол иштирок этиш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшинг!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan