
Испания терма жамоаси ҳамда «Барселона» яримҳимоячиси Ламин Ямал Tuttosport нашри томонидан Европада энг яхши ёш футболчига бериладиган Golden Boy мукофотига номзодлар рўйхатида биринчи ўринда кўрсатилди.
Ундан ташқари топ-5га «ПСЖ»дан Жоау Невеш ва Уоррен-Заир Эмери, «Манчестер Юнайтед»дан Алехандро Гарначо ҳамда «Барселона»дан Пау Кубарси киритилди. «Реал Мадрид»нинг янги юлдузи Эндрик рўйхатда 23-қатордан жой олди.
2023 йилда «Реал» тарихида биринчи марта Жуд Беллингем «Олтин бола»га айланиб, Жамал Мусиала («Бавария»), Флориан Вирц («Байер») ва Расмус Хейлунд («Манчестер Юнайтед») каби рақибларини ортда қолдирганди.