STATISTIKA

Дунё давлатларининг жами қарзи 2024 йилда 100 трлн доллардан ошиши кутилмоқда

Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) томонидан эълон қилинган Fiscal Monitor ҳисоботига кўра, бутун дунё давлатлари қарзининг глобал захираси 2024 йилда 100 триллион доллардан (жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизи) ошиши мумкин.

Ўрта муддатли истиқболда ўсишда давом этиши ва 2030 йилга бориб ЙИМнинг 100 фоизигача кўтарилиши кутилмоқда.

Бироқ энг ёмон сценарийда глобал қарз асосий прогноздан қарийб 20 фоиз пунктга юқори бўлиб, 2026 йилда ЙИМнинг 115 фоизини ташкил қилиши мумкин.

“Қарзни барқарорлаштириш (ёки камайтириш) ҳозир режалаштирилганидан анча катта фискал тузатишларни талаб қилиши мумкин. Ҳозир фискал буферларни қайта тиклашнинг айни пайти, кечикиш қимматга тушади”, дейилади ҳисоботда.

ХВЖ давлат қарзи АҚШ, Буюк Британия, Бразилия, Франция, Италия ва Жанубий Африка каби мамлакатларда ўсишда давом этмоқда.

“Мамлакатларнинг учдан икки қисмида қарз барқарорлашиши ёки камайиши прогноз қилинаётган бўлсада, у пандемиягача бўлган даражадан анча юқорилигича қолади”, дейилади ҳисоботда.

Қолаверса, барқарорлашуви кутилмаган давлатлар дунё қарзининг ярмидан кўпроғини ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг тахминан учдан икки қисмини ташкил этиши маълум қилинган.

Жамғарма экспертларининг таъкидлашича, «яшил» энергияга ўтиш, аҳолининг қариши ва хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун ҳукумат харажатлари келгуси йилларда молиявий босимни ошириши мумкин.

“Ҳукуматлар учун ишларни тартибга солиш вақти келди. Қарз хавфини камайтиришда барча мамлакатлар учун стратегик бурилиш нуқтаси керак”, деди ХВЖнинг молиявий директори ўринбосари Эра Дабла-Норрис.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan