ЎЗБЕКИСТОН

Тахиатош ИEСда қуввати 180 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

“Тахиатош иссиқлик электр станцияси»да 180 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда станция матбуот хизмати хабар берди.

Станция фойдаланишга топширилиши натижасида йилига 420 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг эвазига йилига 45 минг кубметр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Шу тариқа “Тахиатош ИEС»да қурилган қуёш фотоэлектр станциясининг умумий қуввати 1,7 МВтга етди.

Корхонада муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳисобига ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси 5−6%гача тежалмоқда.

Шунингдек, корхонада жами сиғими 2800 литр бўлган 14та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилган бўлиб, ювиниш хоналари тўлиқ қуёш сув иситкичларига ўтказилган.

Мазкур қурилмалардан фойдаланиш ҳисобига йилига 15,8 минг кубметр табиий газ ва 128,1 Гкалл иссиқлик энергияси тежалмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan