СИЁСАТ

Сайлов жараёнлари шаффофлигида кузатувчиларнинг ўрни

Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида «Ўзбекистон Республикасида Парламент ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг роли» мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг сайлов жараёнидаги кузатувчи сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан таништириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Сурхондарё ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова очиб берди.

Семинарнинг асосий қисмини республикадан ташриф буюрган малакали спикерлар олиб боришди.

Хусусан, «Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти» директори, юридик фанлар номзоди С.Ходжаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий вакили А.Артиқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик вазирлиги юридик бўлими бошлиғи, ИДПЧ бошқарув аъзоси Ш.Умаровалар Ўзбекистон Республикасида сайловларни ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари, кузатувчиларнинг сайлов жараёнидаги роли, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маъруза қилишди. Ҳар бир маъруза қизғин муҳокамаларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга малакали мутахассислардан жавоб олишди.

Тадбир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари учун муҳим бўлиб, уларнинг фаолиятини самарали ва ҳуқуқий асосларда амалга ошириш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan