STATISTIKA

Ўзбекистонга келган Германия фуқаролари сони очиқланди

Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган Германия фуқаролари сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,2 минг нафарга ёки 29,4 % га ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январь-август ойларида 23 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Шу йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

Дам олиш – мақсадида 19 195 нафар, қариндошларни йўқлаш учун – 2 817 нафар, хизмат юзасидан – 951 нафар, тижорат мақсадлари билан – 50 нафар, таълим олиш учун – 28 нафар, даволаниш учун эса – 7 нафар Германия фуқаролари Ўзбекистонга келишган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan