ДУНЁ

Япония: Саёҳлар учун имтиёзлар таклиф қилинадими?

Япония ҳукумати сайёҳларнинг харажатларини қисман қоплаб беришни режалаштирмоқда. Япония туризм агентлиги (JTA) соҳага 12,5 миллиард доллар миқдорида субсидия киритиш лойиҳасини тақдим этди. Ташкилот раҳбари маблағлар хорижий сайёҳларни жалб қилишга йўналтирилишини айтди. Simple Flying нашри ушбу лойиҳа июль ойидан бошлаб амалга оширилишини маълум қилган. Аммо, ҳали мазкур чора-тадбирларнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилмаган лекин агентлик сайёҳларнинг 50 фоиз харажатларини қоплаб беришни мўлжалламоқда, дейди The Japan Times.

Мутахассисларнинг билдиришларича, бу тизим ўтган йили Сицилия таклиф қилган лойиҳага ўхшайди. Унда Италиядаги орол маъмурияти сайёҳлар учун самолёт харажатларининг ярмини, меҳмонхона харажатларининг учдан бир фоизини қоплаб беришни ўз зиммасига олганди.

Пандемия сабабли Япония кўплаб мамлакатлардан киришларни таъқиқлаб қўйди. Оқибатда Японияга апрел ойида бор йўғи 2900 нафар хорижлик меҳмонлар келган, деб ёзмоқда миллий статистика маълумотларига таянган ҳолда Simple Flying со нашри. Бу Япония учун сайёҳлар сони камайишининг рекорд даражадаги кўрсатгигичи сифатида баҳоланмоқда. Ваҳоланки, 2019 йилда мамлакат 31,9 миллион сайёҳларни қабул қилган ва бу йил улар сонини 40 миллионтага етказишни мўлжаллаган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan