
Молдова армияси Бош штабининг собиқ бошлиғи Игор Горган давлатга хиёнат ва Россия фойдасига жосусликда айбланмоқда, деди уюшган жиноятчилик ва алоҳида ишларга қарши кураш бўйича прокуратура вакили Эмил Гайтур. Горган аввалроқ ОАВнинг Россия разведкаси билан алоқалари ҳақидаги хабарларини рад этган.
“Жиноят ва алоҳида ишлар бўйича прокуратура томонидан илгари эълон қилинган ишда иштирок этган шахсга айбланувчи мақоми берилди”, деди Гайтур.
Маълумот ўрнида, Игор Горган Бош штабни 2021 йилгача бошқарган. Унинг Россия разведкаси билан алоқалари ҳақидаги маълумотлар 2024 йилнинг ёзида оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган. Таъкидланишича, Горган Россия томонини қурол сотиб олмоқчи бўлган Украина Мудофаа вазирлиги вакилларининг Молдовага ташрифлари ҳақида хабардор қилган. Президент Майя Санду Бош штабнинг собиқ раҳбарини мукофотларидан маҳрум қилди. У давлат раҳбарининг фармони устидан судга шикоят қилди.