ДУНЁ

Чегарада отишма: қирғиз-тожик муносабатлари

Чегарада отишма: қирғиз-тожик муносабатлари

Sputnik Қирғизистон нашри хабар қилишича, бугун 24 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди.

Қирғизистоннинг Баткент вилояти ҳудудида Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолисининг мол боқишга бўлган уринишини олдини олиш натижасида отишма рўй берганлиги айтилади, хабарда.

Соат 11:40 да икки давлат чегарачилари ўртасида қисқа отишма содир бўлди. Соат 12:20 да воқеа жойига етиб келган Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Ҳозир қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор бўлиб, томонлар ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, Қирғизистон чегарачилари томонидан жабрланганлар йўқ.

Тожикистон эса ҳозирча ҳодиса ҳақида маълумот бергани йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan