
Республика ҳудудларида аҳолини уй хўжаликларида қуёш энергиясидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилмоқда.
Жисмоний шахслар кам қувватли қуёш батареяларини (50 кВтгача) ўрнатиб, ўз истеъмолидан ортганини ягона электр энергетика тизимига ўтказса, ҳар бир бундай киловатт/соат учун Солиқ мобил иловаси орқали 1000 сўм субсидия олиши мумкин.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида қарийб 5 минг киши ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 4,8 миллиард сўм (тахминан 4,8 миллион кВт/соат) субсидия олди.