ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонга Буюк Британия сайёҳлик компанияси томонидан 1500 дан ортиқ сайёҳ жалб этилади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг «Abercrombie & Kent» сайёҳлик компанияси ижрочи директори Максимилиан Маклай билан музокара ўтказди

Мулоқот давомида Максимилиан Маклай британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар орасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади. «Сўнгги йилларда «Abercrombie & Kent» компанияси Ўзбекистонга кўпроқ саёҳат уюштирмоқда. Биз мамлакатнинг бой маданий мероси, ажойиб манзаралари ва ўзбек халқининг меҳмондўстлигини юксак қадрлаймиз», – деди у.

Учрашувда Ўзбекистон ва «Abercrombie & Kent» ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистонга бораётган сайёҳларга унинг бойликларидан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини берадиган ўзига хос дастурларни яратишга эътибор қаратиш баробарида, ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Музокаралар якунида Ўзбекистонга Буюк Британиядан 1500 дан ортиқ сайёҳни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

«Abercrombie & Kent» 1962 йилда ташкил этилган. Компания 100 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритиб, мослаштирилган саёҳат маршрутлари, ҳашаматли круизлар ва эксклюзив тажрибаларни ўз ичига олган бир қатор хизматларни таклиф этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan