СПОРТ

Сурхондарёда куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида «Қўмондонлик кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳида куч тузилмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида футбол бўйича «Қўмондонлик кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада вилоятдаги барча куч тузилмаларидан спортчилар иштирок этишди. Малакали мутахассислар томонидан адолатли ва шаффоф баҳоланган беллашувларда иштирокчилар ўзларининг юқори тайёргарлигини намойиш этишди.

Якуний натижаларга кўра, ДХХ чегара қўшинлари 3-ўринни, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги 2-ўринни эгаллади. Божхона хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси жамоаси эса 1-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар қўмондонлик томонидан кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan