
Ўзбекистон Марказий банки июль ойида олтин хариди бўйича дунё етакчилари учлигига кирди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) хабар берди.
Дунё бўйлаб молиявий регуляторлар қимматбаҳо метал захираларини 37 тоннага оширди, бу июнь ойига нисбатан уч баравар кўпдир. Умумий харид ҳажми 41 тоннани ташкил этди ёки ўтган ойга нисбатан учдан бир бараварга кўп бўлди.
Полша Миллий банки энг кўп олтин сотиб олди — 14 тонна, 2023 йил ноябридан бери ойлик максимал кўрсаткичга етди. Ҳозирда унинг захиралари 392 тоннага баҳоланмоқда.
Иккинчи ўринни 10 тонна билан Ўзбекистон Марказий банки эгаллади. Мамлакат захиралари умумий 375 тоннага етди ва йил бошига нисбатан биринчи марта ўсишни кўрсатди.
Биринчи кучли учликни бир ой ичида 5 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган Ҳиндистон захира банки якунлади. Мамлакатнинг умумий олтин захираси 846 тоннани ташкил этиб, йил бошидан буён 43 тонна қўшилган.
Бундан ташқари, Иордания, Туркия (ҳар бири 4 тонна), Қатар ва Чехия (ҳар бири 2 тонна) олтин харид қилди. Ягона йирик сотувчи Қозоғистон Миллий банки бўлди — минус 4 тонна, август ойи бошида мамлакатнинг қимматбаҳо металлар захираси ҳажми 295 тоннани ташкил этди.