
Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мнатсакан Сафарян арман томонининг Қозондаги БРИКС саммитида иштирок этиш ниятини маълум қилди.
Сафарян журналистнинг Арманистон 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Қозон БРИКС саммитида иштирок этадими, деган саволига «ҳа», деб жавоб берди. У Ереваннинг ушбу учрашувда иштирок этиш форматига аниқлик киритмади.
Маълумот ўрнида, БРИКСнинг йиллик саммити 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.
Москвада Ғалабанинг 80 йиллиги шарафига ўтказиладиган парад арафасида МДҲнинг норасмий саммити ўтказилиши режалаштирилган.Baholash: 0 0Bo