
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 20 МВт қувватга эга электролизатор ва қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун 52 МВт қувватга эга янги шамол электр станциясини қуради. Мазкур лойиҳаларга 65 миллион доллар ажратилади.
ЕТТБ маблағлари ACWA Power UKS Green H2 компаниясига қурилмани ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш учун берилади.
Молиявий пакетга ЕТТБдан 55 млн долларлик кредит ва Канада томонидан иқлим ўзгаришига қарши курашда юқори даромадли шериклик жамғармаси орқали тақдим этилган 10 млн долларгача имтиёзли молиялаштириш киради. Бундан ташқари, ЕТТБ 5,5 млн долларгача оралиқ кредит беришни режалаштирмоқда.
Ушбу завод 2022 йилда Мисрда шунга ўхшаш лойиҳани муваффақиятли қўллаб-қувватлаганидан сўнг, қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш бўйича ЕТТБнинг иккинчи лойиҳаси бўлади.
Қурилиш тугагандан сўнг ҳар йили уч минг тоннагача ўғит ишлаб чиқариш режалаштирилган.