
Муслима Одилова ва Зиёдахон Исоқова совриндорларга айланди.
Аёллар ўртасида С13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Пара сузувчимиз Муслима Одилова ҳал қилувчи баҳсда маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегация ҳисобига дастлабки бронза медални келтирди.

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида иштирок этган Зиёдахон Исоқова кумуш медални қўлга киритди.