TA'LIM

Тўлов-шартномасини олиш учун онлайн аризалар қабули бошланди

22 августдан тўлов-шартномасини олишга онлайн аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг учун kontrakt.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтиб, ариза юбориш мумкин.

Аризалар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тасдиқланиб, ҚР-кодли тўлов-шартномаси шакллантирилади.

Тасдиқланган шартномани юклаб олиб, белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга ошириш керак.

Бундан ташқари, шартнома учун аризаларни “Контракт Эду” мобил иловаси орқали ҳам жўнатиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan