ЎЗБЕКИСТОН

Давактив агентлиги «Tashkent City»даги банклар биноларини учта алоҳида лотга ажратди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Tashkent City» халқаро бизнес маркази ҳудудидаги учта бинодан иборат участкани алоҳида лотларга ажратди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинган «KPMG» компанияси 170дан ортиқ халқаро ва маҳаллий инвесторларга «Алоқабанк», «Асакабанк» ва “Ўзсаноатқурилишбанк»нинг кўп қаватли биноларини таклиф қилди.

“„Market sounding“ доирасида соҳадаги салоҳиятли инвесторларнинг бизнес марказларни сотиб олишга билдирган қизиқишларини, сотишга ёндашув механизми бўйича билдирган фикрларини, соҳадаги халқаро инвесторни жалб қилиш имкониятларини инобатга олиб, бизнес марказлар 3та алоҳида лотларга бўлган ҳолда учта алоҳида яхлит мулкий мажмуалар сифатида сотилади”, — дейилади агентлик хабарида.

Бинолар қуйидаги асосий хусусиятларга эга:

– «Алоқабанк»: 26 қават, умумий майдони — 81 439 kv.m.;

– «Асакабанк»: 26 қават, умумий майдони — 66 202 kv.m.;

– «Ўзсаноатқурилишбанк»: 33 қават, умумий майдони — 82 284 kv.m.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan