ЖАМИЯТ

Сурхондарёда 1465 та ҳолатда 320 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси биносида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармалари матбуот анжумани ўтказди.

Анжуманда Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи М.Абдурахманов, Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда республика аерогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси раҳбари 2024-йилнинг 6 ойи давомида қилинган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот бердилар.

Таъкидланишича, 2024-йилнинг 1-июл ҳолатига ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида 1465 та ҳолатда 320 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланган.

Мазкур ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга кадастр агентлиги туман(шаҳар) бўлимлари томонидан 1465 та ёзма кўрсатмалар юборилган.

Шунингдек, ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 804 таси, яъни 229 гектардаги ер қонун бузилиш ҳолатлари ихтиёрий бартараф этилган.

Бундан ташқари, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида 2024-йилнинг якунланган 6 ойи давомида айнан бу йўналиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўтказиш учун 33 566 та мурожаатларнинг 18 минг 748 таси ижобий ҳал этилган.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган ва бошқа саволларга ҳам жавоблар олди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan