ЖАМИЯТ

Эрон Ўзбекистон билан визасиз режимни жорий қилиши мумкин

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий мамлакатнинг Ўзбекистон билан визасиз режим жорий қилиш масаласига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда ЎзА  хабар берди.

Қайд этилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити чоғида Раисий агентлик мухбири билан суҳбат чоғида икки давлат ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтган.

Шунингдек, туризм кўп сонли аҳолига эга бўлган мамлакатлар учун кескин ривожлантирса бўладиган аниқ-равшан имконияти эканлиги, икки мамлакат туристик жозибадорлик бўйича дунёда юқори ўринларни эгаллаши ва ўзаро авиақатнов сонини ошириш ҳамда визасиз тартиб ўрнатиш орқали иқтисодий ҳамкорликни юқори нуқтага олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланган.

«Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқани кенгайтиришга қаратилган кўплаб шартномалар имзоланган. Фикримизча, бу етарли эмас, мавжуд имкониятга мос эмас. Шубҳасиз, ҳар икки мамлакатда нисбатан устунликни таъминлайдиган ва бир-бири иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатадиган салоҳият бисёр», — деган Иброҳим Раисий.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan