ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда Ўрта Осиё чўл тошбақасига нос чектирганлар жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро Ўрта Осиё чўл тошбақасига мажбурий равишда нос чектиришгани бўйича эълон қилинган хабар юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишда одамийликка тўғри келмайдиган мазкур ҳолатни Денов тумани «Янгикуч» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Ҳ.Н ва M.Nlar  жорий йилнинг апрель ойлари бошларида содир этгани аниқланди.

Фуқаролар билан ўзаро бўлган суҳбатда фуқаро Ҳ. Н ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасини юритиш учун маҳалласидаги даштликдан тошбақани ушлаб, нос чектирганини  таъкидлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бўлими томонидан  икки нафар фуқаронинг ҳар бирига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан БҲМнинг 3 баробари – 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan