ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Дарбанд” ЙПХ масканида, истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 23-00ларда Дарбанд ЙПХ масканида Шўрчи-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган кобальт автомашинаси юк хонаси текширилганида 100 кгдан зиёд намаълум ҳайвон гўшти олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу аниқланган гўшт маҳсулотини текшириб кўришлик учун Бойсун туман ветеринария лобараторисига тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб топширилди. Текширув натижасига кўра, ушбу гўшт йирик шохли мол гўшти истеъмолга яроқсиз бўлиб, соф вазни 140 кгни ташкил этди.

Маҳсулотни Тошкент шаҳригасотиш учун олиб кетаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan