Powerbank ижарага бериш орқали шаҳар аҳолисига таниш бўлган q.watt ўз хизматларини кенгайтириб, велосипед ижарага беришни йўлга қўймоқда.

Энди пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари q.watt мобиль иловаси орқали бемалол велосипед ижарага олиши мумкин.2022 йил декабрь ойидан бошлаб q.watt Тошкент шаҳри аҳолиси ва сайёҳларига powerbank ижарага олиш орқали доимо алоқада бўлишларига ёрдам бериб келмоқда. Энди компания шаҳарларда ҳаракатланишни яхшилаш бўйича ўз миссиясида янги хизмат – велосипед ижарасини таклиф қилади. Ушбу ечим шаҳар бўйлаб саёҳат қилишнинг қулай, экологик тоза ва арзон усулларига бўлган талаб ортиб бораётганига жавоб беради.


q.watt велосипедларидан фойдаланиш карбонат ангидрид ва бошқа зарарли чиқиндиларни камайтиришга, шаҳардаги экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради. Бу тоза ва соғлом келажак сари муҳим қадамдир.«Тошкент аҳолисига янги велосипедларни ижарага бериш хизматини тақдим этишдан мамнунмиз. Бу фуқаролар учун имкониятларни кенгайтиради ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда қулайлик яратади, шунингдек, экологик вазиятни яхшилашга ёрдам беради», – деди q.watt компанияси вакили.