
“Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, бугунги кунда турар ва нотурар жой обектларининг энерготежамкорлигини ошириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, шаҳарларнинг ташқи архитектуравий қиёфасини янгилаш, авария ҳолатидаги ва эскирган обектларни бузиш, қайта қуриш жараёнлари ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиш мақсадга мувофиқ.
Маълумот учун, айни пайтда республикада 42 мингга яқин кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 30 795 таси (73 фоиз) 1991 йилгача қурилган, шундан 1032 таси инструментал техник кўрикдан ўтказиш талаб этиладиган, 223 таси сейсмик заиф бино-иншоотлар эканлиги аниқланган.
Шу боис, реновация асосида уй-жой фонди обектларини меъморий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан янгилаш (реновация қилиш) зарурияти юзага келмоқда, дейилади лойиҳада.