ЎЗБЕКИСТОН

Ҳар йили мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 февралдаги ПФ-32-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2025 йил 17 апрель кунидаги 231-сонли қарорига асосан ушбу сана муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини, уларга тенглаштирилган шахсларни ҳамда фронт ортида меҳнат қилганларни моддий рағбатлантириш мақсадида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик ҳарбий хизматчилари Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида истиқомад қилаётган нуронийларнинг хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Уларга пул мукофотлари ҳамда “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медалларини топшидилар.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимлиги, қўмондонлик маъсуллари, фахрийлар ва ёшлар «Нуронийлар гузарида» бўлишиб й эрда фахрийларга байрам дастурхони ёзилди ва концерт дастури намойиш этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan