ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термизда Транспорт бошқармаси инспектори пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олинган маълумотларга асосан тезкор тадбир ўтказилди. Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси лицензиялаш сектори бош инспектори Х.Ч. МЧЖ таъсисчисининг ишончига кириб, уни алдаган. Яъни, жамиятнинг  йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши учун шароит яратиб беришни ваъда қилган. У республика Транспорт вазирлигида ишловчи танишлари орқали “таъсисчи”ни аттестациядан ўтказиб қўйишини айтган. Эвазига эса 500 АҚШ доллари сўраган. Гумонланувчи айтилган пулни ўз хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

PS: Яқиндаги веб сайтимиз орқали «Сурхондарёнинг иштаҳаси карнай таксичилари ва “ичи” оғриётган йўловчилари«  сарлавҳали мақола эълон қилиб, бевосита транспорт бошқармаси фаолиятига таалуқли бўлган йўналишдаги муаммолар тўғрисида сўз юритгандик. Айни пайтгача бошқарма мутасаддилари томонидан бу чиқишга расмий муносабат билдирилмади. Балки, эндиликда тергов ҳаракатларига жалб қилинмаган бўш вақтларида улар аҳолини қийнаётган муаммоли масалага эътибор қаратишар!

Сизнинг фикрингиз қандай ҳурматли воҳадошлар?

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan