Абитуриент

Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рўйхат вазирликнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари 2024/2025-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат ОТМлардан талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича амал қилади.

Мазкур ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan