Алишер Қодиров: Даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган қатлам учун 200 кВт норма қўлланмаслиги керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун электр нархидаги 200 кВт норма қўлланмаслиги кераклигини айтди.
“Одатда ойига 300-400 минг сўмдан ошмайдиган электр учун тўловим 800 минг сўмдан ошди, хурсанд эмасман, лекин бу мен ишлатган энергия ва унинг ҳақини мен тўлашим керак”, дейди Қодиров.
Унинг айтишича, ростдан ҳам кўмакка муҳтож бўлган аҳоли қўллаб-қувватланиши керак, бироқ ҳамма эмас. “Масалан, даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун электр нархидаги 200 кВт норма қўлланилмасин”, дейди депутат.
У энергетика соҳасида бозор муносабатлари бўлиши шартлиги, даромадсиз энергетика иқтисодиётга юк бўлишини таъкидлади.
“Тизим таъмирталаб эканлиги учун таъминот сифатсиз бўляпти ва истеъмолчиларнингҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Лекин мунтазам таъмирлаш учун мунтазам даромад бўлиши керак. Даромад кўрмаса, тизим қачон ўзгаради! Давлат бюджети чегарасиз эмас. Мени халқим турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилишим учун сайлаган, арзон ресурслар ундириб бериш учун эмас, гражданин Коля! Ишонаман, сен ватанпарварлар партиясини сайловлардаги муваффақиятига ҳиссангни қўшасан. Даромадидан ижтимоий кўмак бероладиган тармоқлар яратишимиз керак, ёрдам бериш учун даромадидан кечадиган тармоқлар эмас. Эртага яхши бўлиши учун бугун қийналамиз, бошқа йўли йўқ”, деб ёзган Алишер Қодиров.