
Япония ахборот технологиялари миллий институти тижорий оптик толали кабел орқали 402 Тбит/секунд тезликда маълумот узатиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.
Бунинг учун 50 километр узунликдаги 1 505 та канал орқали сигнал узатилди. Қурилмалардан 6 тоифадаги кучайтиргич ва 37 ТГц ўтказувчанликка эга оптик эквалайзер қўлланилди.
Натижада максимал кўрсаткич олдингисига нисбатан 25 фоиз яхшиланиб, ўтказувчанлик қобилияти 35 фоизга ошди.
Энг қизиғи — бу натижага интернет-провайдерлар айни пайтда ишлатаётган технологиялар билан эришилди.