ДУНЁ

ЕТБ Қўштепа каналининг қўшни давлатларга таъсирини баҳолади

Қўштепа канали қурилиши Марказий Осиёнинг сув балансига хавф туғдириши мумкин, бу муаммоларни минтақа давлатлари ҳал қилиши зарур. Бу ҳақда Евросиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузовга таяниб, “АКИпресс” хабар берди.

Подгузов ЕТБ минтақанинг сув балансига таъсир кўрсатадиган лойиҳаларга эътибор қаратаётганини маълум қилди. Мутахассисларга кўра, Афғонистонда қурилаётган Қўштепа канали умумий дренаждан йилига 10 куб километр сув олади, хусусан, бу Амударёга ҳам тегишли.

Қирғизистон хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқуловнинг таъкидлашича, Амударёдаги сувнинг камайиши Сирдарёдан қишлоқ хўжалиги ва бошқа эҳтиёжлар учун сув олишнинг ошишига олиб келиши муқаррар. Қатор таҳлилчилар бундай сценарий остида Марказий Осиё сурункали сув танқислигига дуч келишини айтмоқда.

Афғонистон Евросиё тараққиёт банки аъзоси эмас, ЕТБ канал қурилиши давлат ўз ҳудудида амалга ошираётган лойиҳа эканини эслатди.

“Дипломатик каналлар орқали алоқалар билан боғлиқ масалалар давлатлар томонидан ўзаро ҳал қилинади. Аммо муаммони биргаликда ҳал қилишимиз керак. Ишонаманки, давлатлар биргаликда келишувга эришади. Бизнинг таклифимиз барча масалаларни биргаликда ҳал қилишдир”, — деди Подгузов.

Таҳлилчилар вазиятдан чиқиш йўлини рақамли сув ҳисобини ривожлантириш, сувни тежаш ва бугунги кунда минтақада мавжуд ресурсларга тўғри муносабатда бўлишда кўрмоқда.

Фото: Афғонистон миллий ривожланиш корпорацияси
Фото: Евросиё Тараққиёт Банки

“Толибон”нинг йирик лойиҳаси ва хавфлар

Қўштепа канали лойиҳаси Амударёнинг сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги йирик лойиҳалардан биридир, у ҳозирда Афғонистон шимолида амалга оширилмоқда. Каналнинг биринчи босқичи ишга туширилган, аммо Марказий Осиё давлатлари бу лойиҳадан хавотирда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan